Янгиликлар

  • Ёшларимиз халқаро мини-турнирда ғолиб бўлди

  • Сана: 06.04.2019
  • Кеча «Бунёдкор» академияси майдонларида тўрт жамоа иштирокида халқаро мини-турнир старт олгани ҳақида хабар бергандик.

    Ярим финалда Япониянинг «Ванфоре Кофу» жамоасидан устун келган «Бунёдкор» бугун финал баҳсида майдонга тушди.

    «Насаф»га қарши ўйнаган Сергей Чигодаев шогирдлари қизиқарли учрашувда кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Муҳаммадюсуф Носиров томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва «қалдирғочлар» чемпионликни қўлга киритди.

    Таъкидлаш жоиз ушбу мусобақада учинчи ўрин учун кечган баҳсда «Оахтакор» ёшлари япониялик тенгқурларини 2-0 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа бронза медаларини қўлга киритди.

    ХАЛҚАРО ТУРНИР. ФИНАЛ
    «Бунёдкор» (U-18) - «Насаф» - 1:0
    «Бунёдкор»: Мўмин Қодиров, Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршид Убайдуллаев, Жасур Абдулбеков, Муҳаммадюсуф Носиров, Абдурауф Бўриев, Сирож Башриддинов, Фаррух Мухторов, Мироншоҳ Сатторов, Отабек Жўрақўзиев, Жалол Содиқов.
    Захирадан тушганлар: Лазизхон Мўйдинов, Асад Азимжонов, Собир Норбоев.
    Гол: Муҳаммадюсуф Носиров.

Мавзуга оид бошқа хабарлар