Янгиликлар

  • Андрей Канчелскис: Рақибни менсимадик ва мағлуб бўлдик

  • Сана: 06.04.2019
  • «Навбаҳор» - «Бунёдкор» ўйинидан сўнг «лочинлар» бош мураббийи Андрей Канчелскис ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

    - Голларга бой ўтган ўйин мухлисларга ёққани аниқ. Биз мағлуб бўлдик ва шу сабабдан натижа биз учун бу ёмон. «Бунёдкор» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлим учун мухлислардан узр сўрайман. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Мухлислар учун ҳар сафар майдонга чиқиб чиройли ўйин кўрсатишинг ва ғалаба қозонишинг шарт. Бахтга қарши бугун бундай бўлмади. Иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатдик. Иккита гол уришга муваффақ бўлдик. Дуранг ўйнашимиз мумкин эди. Афсуски мағлуб бўлдик. Муҳими характер кўрсата олдик ва бу мени хурсанд қилмоқда. Ишлашда давом этамиз ва умид қиламанки кейинги ўйинлардан бошлаб биз биринчи бўлимдан ўйнашни бошлаймиз. Балки "рақиб ёш, уларни жуда осонлик билан ютамиз" деб ўйлаб майдонга чиққандурмиз. Бироқ «Бунёдкор» яхши ўйнади ва ғалаба қозонди. Биз эса биринчи бўлимда рақибни месимадик ва мағлуб бўлдик. Икинчи бўлимда мувозанатни тиклашга ҳаракат қилдик, ҳаттоки учунчи голни ҳам уришимиз мумкин эди. Лекин, ютқаздик. Иккинчи бўлимдаги ўйиндан хурсандман.

    Икки ўйинки ютқазяпмиз, таркибда катта ўзгаришлар бўлади. «Насаф»га қарши ўйинга тайёргарлики давом эттирамиз. Улар ҳам ёш, шижоатли ёшлардан таркиб топган.

    Каяннинг пеналтини уролмаганига келсак, бу футбол шунақаси бўлиб туради. Балки кейинги ўйинда бошқа футболчи пеналти тепар, кўрамиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар