Янгиликлар

  • Футболчиларимиз ёшлар терма жамоаси йиғинида иштирок этади

  • Сана: 18.03.2019
  • Осиё чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугундан пойтахтимизда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

    Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев 27 мартга қадар давом этадиган йиғинга тўққиз нафар футболчимизни таклиф қилган. Булар – Диёрбек Раҳимқулов, Иброҳим Иброҳимов, Музаффар Олимжонов, Жасур Жалолиддинов, Жасур Холдоров, М.Қодиров, Бўронбек Мирзасалимов, О.Жўрақўзиев ва Х.Убайдуллаев.

    Шунингдек, «Бунёдкор» академиясидаги фаолият юритадиган мураббий Дониёр Усмонов ҳам терма жамоа йиғинига таклиф олган.

Мавзуга оид бошқа хабарлар