Янгиликлар

  • Сергей Лушан: «Бунёдкор»ни яхши билардик»

  • Сана: 10.03.2019

  • Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Сергей Лушан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    - Ғалаба қозондик, демак ҳаммаси тўғри бажарилган. «Бунёдкор»ни яхши билардик. Рақиб сафидаги аксар футболчилар мени шогирдларим ҳисобланади.

    «Бунёдкор» сафида Тўраев ва Ғофуров ўйнамаслигидан хабаримиз бор эди. Ҳимоя нозик нуқтаси бўлишини эътиборга олиб, узоқ масофаларга тўп узатиш тактикасидан фойдаландик. Бизда тезкор ҳужумчилар бор эди, якунда бу ўз самарасини берди. Ҳимоячи хато қилди, биз фойдаландик. Рақиб ҳам бизнинг биргина хатомизни гол билан жазолади.

    Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим. Мақсад ғалаба қозониш эди, вазифа уддаланди. Энди шу темпда ўсишда давом этсак бўлди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар