Янгиликлар

  • Вадим Абрамов: «Аламли мағлубиятга учрадик»

  • Сана: 10.03.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    - Нима дейиш мумкин? Аламли мағлубият, бунга ўзимиз айбдормиз, хатомиз сабабли ютқаздик. Ваҳоланки, мағлубиятга лойиқ эмасдик.

    Асосий таркиб аниқми? Шундай деса ҳам бўлади, аммо бугун айрим сабабларга кўра, икки тажрибали футболчимиз, Лутфулла Тўраев ва Анвар Ғофуров майдонга туша олмади. Бугун майдонда тўп сурган ўйинчиларнинг аксари ёш эди. Уларга тажриба етишмади.

    Майдон ҳақида ортиқча фикр билдира олмайман, боиси, бугун ўтказиб юборилган голлар майдоннинг ҳолатига боғлиқ эмас.

Мавзуга оид бошқа хабарлар