Янгиликлар

  • “Бунёдкор” ФК Миржалол Қосимовнинг кейинги фаолиятига омад тилайди!

  • Сана: 24.12.2018
  • 2018 йилги мавсум “Бунёдкор” футбол клуби учун ҳақиқий синов йили бўлди. Шунга қарамасдан, “қалдирғочлар” мавсумни барқарор ўтказишди: Суперлига ва мамлакат кубогида кучли тўртлик қаторидан жой олишди.

    Олмалиқнинг АГМК жамоаси эса ўтган мавсумда тарихий натижа қайд этди – Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. Бу эса, ўз навбатида, Осиё Чемпионлар лигасининг плей-офф раундига йўлланма берди.

    АГМК клуби раҳбарияти мамлакатимиздаги энг тажрибали мураббийлардан бири – Миржалол Қосимовга янги мавсумда жамоани бошқариш таклифи билан чиқди. Миржалол Қўшоқович АГМК клуби билан музокара олиб борди ва якунда унинг Олмалиқ шаҳрида ишлаши аниқ бўлди.

    “Бунёдкор” жамоасининг барча ходимлари, футболчилар ва раҳбарият Қосимовга жамоадаги фаолияти учун ўз миннатдорчилигини билдиради ва унинг келажакдаги мураббийлик фаолиятига омад тилайди!

Мавзуга оид бошқа хабарлар