Янгиликлар

  • Шуҳрат Мақсудовни табриклаймиз!

  • Сана: 14.09.2018
  • Бугун 14 сентябрь, "Бунёдкор" ёшлар жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудовнинг туғилган куни.
    1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон кубоги соҳиби, 5 карра Ўзбекистон вице-чемпиони, 3 карра Ўзбекистон кубоги финалчиси, Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзоси (123та гол), "Шуҳрат" медали соҳиби бугун 48 ёшга қадам қўйди.
    Шу муносабат билан бугун Ёшлар лигасининг 23-туридан ўрин олган "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг клуб бош директори Мурод Алиев, жамоа мураббийлар штаби аъзолари ва "Бунёдкор" ёшлар жамоаси аъзолари кийиим алмаштириш хонасида Шуҳрат Мақсудовни табриклашди.
    Жамоа номидан сўз олган клуб бош директори М.Алиев Шуҳрат Мақсудовни туғилган куни билан табриклаб қуйидаги сўзларни айтиб ўтди: "Сизнинг нафақат "Бунёдкор" клубига балки ўзбек футболига қилган ва қилаётган хизматларингиз беқиёс. Сизнинг ушбу хизматларингизни қадрлаймиз ва асосий жамоамизга иқтидорли ёшларни етказиб беришдек шарафли ишингизда муваффақиятлар тилаймиз. Бугунги таваллуд айёмингиз билан чин дилдан табриклайман, оилавий тинчлик, сиҳат саломатлик тилайман. Фарзандлариннгиз роҳатини кўриб юринг. Бугун атайлаб кунбўйи табрикламадим, шогирдларингизнинг бугунги ўйинда ғалаба қозониб туғилган кунингизга совға қилишини кутдим ва улар билан биргаликдаяхши ниятларда табриклашни истадим. Яна бир бор туғилган кунингиз билан табриклайман!"
    Биз ҳам жамоада фаолият олиб бораётган барча ишчи ходимлар ва футболчилар номидан Шуҳрат Мақсудовни табриклаймиз!

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар