Янгиликлар

  • "Бунёдкор" ёшлари ишончли ғалабага эришди

  • Сана: 14.09.2018
  • Бугун "Бунёдкор" академияси майдонида ўтказилган Ёшлар лигасининг 23-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" баҳсида "қалдирғочлар" ишончли ғалабага эришди.
    Ўйин иккала жамоанинг тенг курашлари остида бошланди ва биринчи бўлимнинг дастлабки ўн дақиқалигида ҳимоячимиз жарима майдончаси ичида қўли билан тўпни ўйнагани учун учрашув ҳаками "Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгилади. Пенальтини эса жамоамиз сардори Элдор Адҳамов ишонч билан қайтарди ва шундан сўнг ёшларимиз ташаббусни қўлга олишди.
    Миржаҳон Мираҳмадов биринчи бўлимнинг ўзида икки бор рақиб дрвозасини ишғол этди. Иккинчи бўлим ҳам "ёш қалдирғочлар"нинг кетма-кет ҳужумлари остида бошланди ва натижада Миржаҳон Мираҳмадов "Бухоро" дарвозасига учинчи голини киритиб, хэт-трик қайд этди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Бухоро" футболчилари ташаббусга эга бўлишди ва Элдор Адҳамовнинг дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлишди. Озодбек Қурбонов гол муаллифи бўлди. "Бунёдкор" аъзолари ушбу голга тезда жавоб қайтаришди, навбатдаги гола муаллифи Жаҳонгир Абдусаломов бўлди.
    Ўйинга қўшимча дақиқалар қўшиб берилган вақтда "Бухоро" футболчилари иккнчи бор гол киритишга муваффақ бўлди ва шу тариқа ўйин 4-2 ҳисобида "Бунёдкор" ёшларининг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар