Янгиликлар

  • Жасур Жалолиддинов - Суперлигада майдонга тушган энг ёш футболчи

  • Сана: 04.08.2018
  • Суперлиганинг 20-турида "Бунёдкор" клуби ўз уйида "Қўқон-1912"ни қабул қилди.

    Мазкур ўйиннинг иккинчи бўлимида "қалдирғочлар" сафида ёш ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов майдонга тушди. 2002 йилнинг 15 февралида туғилган футболчи Суперлига тарихига кирди. У Ўзбекистон Суперлигасида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. "Қўқон-1912" билан ўйин бўлган куни Жалолиддинов 16 ёш ва 169 кунлик эди.

    Сўнгги бор "Бунёдкор" сафида бундан 10 йил олдин, 2008 йилда 16 ёшли футболчи майдонга тушган. Ўшанда Дмитрий Кузин 16 ёш 239 кунлида "қалдирғочлар" асосий таркибида ўйнаган эди.  

    Қуйида охирги 10 йилда Ўзбекистон чемпионатида майдонга тушган энг ёш футболчилар рўйхатини келтирамиз:

    2018
    Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор") - 16 ёш 169 кун

    2017
    Иброҳим Ғанихонов ("Пахтакор") - 16 ёш 232 кун

    2016
    Григорий Аҳмедов ("Пахтакор") - 17 ёш 224 кун

    2015
    Азизжон Ғаниев ("Насаф") - 17 ёш 38 кун

    2014
    Азизжон Ғаниев ("Насаф") - 16 ёш 258 кун

    2013
    Одилжон Ҳамробеков ("Насаф") - 17 ёш 31 кун

    2012
    Бобур Давлатов ("Машъал") - 16 ёш 23 кун

    2011
    Давлатбек Ёрбеков ("Пахтакор") - 17 ёш 38 кун

    2010
    Владимир Козак ("Пахтакор") - 16 ёш 357 кун

    2009
    Владимир Козак ("Пахтакор") - 16 ёш 137 кун

    2008
    Баҳром Абдураҳимов ("Андижон") - 16 ёш 167 кун

    Манба: championat.asia

Мавзуга оид бошқа хабарлар