Янгиликлар

  • "Бунёдкор" аламли мағлубиятга учради

  • Сана: 02.08.2018
  • 2 август санасида Pepsi Суперлигасининг 20-тури доирасида ўз майдонида "Қўқон1912" жамоасини қабул қилган "Бунёдкор" 1-3 ҳисобида имкониятни бой берди.
    Учрашувни яхши бошлаган бўлишига қарамай "Бунёдкор" аъзолари 14-дақиқада қарши ҳужумда гол ўтказиб юборишди. Жавоҳир Сиддиқовнинг фаоллиги эвазига тўп Жасур Ҳакимовга келиб тушди ва Ҳакимов дарвозабон билан бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди.
    Ўйиннинг 28-дақиқасида меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширди ва қанотдан жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Ғиёс Комилов дарвозага тўғирлаб қўйди.
    Шундан сўнг жамоамиз аъзолари вазиятни ўнглашга ҳаракат қилаётганида биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда икки дақиқа ичида Акром Комилов иккита сариқ карточка олиб майдондан четлатилди.
    Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" аъзолари ўн киши бўлиб қолганига қарамай, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилиб, кетма-кет ҳужумлар қила бошлади ва ушбу ҳужумлардан бири 64-дақиқада ўз самарасини берди. Жарима майдончаси ичида Шаҳзод Нурматов дарвозабон томонидан қўполлик билан тўхтатилди ва ҳакам иккиланмасдан 11 метрлик нуқтни кўрсатди. Пенальтини жамоам сардори Жавлон Иброҳимов хатосиз амалга оширди. 1-2!
    Бироқ учрашувнинг 73-дақиқасида футболчиларимиз гол ўтказиб юборишди ва Жавоҳир Сиддиқовнинг голи ўйиннинг сўнгги голи бўлиб қолди. 1-3!
    20-турдан сўнг 36 очко жамғарган "Бунёдкор" ҳозирча мусобақанинг иккинчи ўринида бормоқда ва кейинги турда 11 август куни "Насаф" меҳмони бўлади.
    “Бунёдкор” — “Қўқон-1912” 1:3
    Тошкент. “Миллий” стадион. 3174 томошабин.
    Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Раҳим Каримов.
    Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
    Комиссар: Бахтиёр Маметов.
    Голлар: Жасур Ҳакимов, 14 (0:1). Ғиёс Комилов, 28 (0:2). Жавлон Иброҳимов, 64 (пенальти, 1:2). Жавоҳир Сиддиқов, 73 (1:3).
    “Бунёдкор”: Мурод Зухуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Дилшод Жўраев, Дилшод Аҳмадалиев, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзод Нурматов (Филип Райевац, 75), Мурод Тошматов (Жасур Жалолиддинов, 83), Сардор Собирхўжаев, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Азизбек Ҳайдаров, 46).
    “Қўқон-1912”: Ўткир Юсупов, Ғиёсжон Комилов, Жавоҳир Сиддиқов, Қувондиқ Рўзиев, Суҳроб Бердиев (Бехруз Саъдиллоев, 77), Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Дарко Гожкович (Баҳодир Акрамов, 67), Марко Милич, Жасур Ҳакимов (Носир Отақўзиев, 68), Иқбол Маликжонов.
    Огоҳлантиришлар: Акрам Комилов (42), Хуршид Ғиёсов (51), Жавон Иброҳимов (90+3), Азизбек Ҳайдаров (90+4) – Бехруз Саъдиллоев (83).
    Четлатиш: Акрам Комилов (43).

Мавзуга оид бошқа хабарлар