Янгиликлар

  • “Бунёдкор” Филип Раевац билан шартнома имзолади

  • Сана: 23.01.2018
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз таркибига янги футболчи қўшиб олди.

    Ўтган мавсумни “Қўқон-1912” клубида ўтказган сербиялик ҳужумчи Филип Раевац кейинги фаолиятини Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан боғлади.

    Раевац куни кеча тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Шундан сўнг, “Бунёдкор” ФК ва Филип Раевац ўртасида шартнома имзоланди.

    25 ёшли ҳужумчи “Бунёдкор” ғалабаларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, деган умиддамиз.

    “Бунёдкор” ФК оиласига хуш келибсан, Филип!

Мавзуга оид бошқа хабарлар