Янгиликлар

  • “Бунёдкор” 2018 йилдаги машғулотларини бошлади

  • Сана: 04.01.2018
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси қисқа таътилдан сўнг яна машғулотларга киришди.

    Хабарингиз бор, Миржалол Қосимов ўз шогирдлари билан бунгача 22-30 декабрь кунлари машғулот олиб борганди. Янги йил байрами муносабати билан жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилганди. Шундан сўнг, 3 январдан бошлаб машғулотлар яна давом эттирилди.

    “Бунёдкор” билан шартномалари якунланган Вадим Чемиртан ва Отабек Шукуров жамоани тарк этишди. Шунингдек, бунгача жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб фаолият юритиб келган руминиялик Августин Кирица ҳам клуб билан хайрлашди.

    “Қалдирғочлар” январь ойи давомида пойтахтимизда шуғулланишади. Февраль ойининг дастлабки кунларидан хориж йиғинига жўнаб кетиш режалаштирилган.

Мавзуга оид бошқа хабарлар