Янгиликлар

  • Миржалол Қосимов: “Футболчиларимдан фаҳрланаман”

  • Сана: 04.12.2017
  • Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақаси финал ўйини якунлангач, “қалдирғочлар” бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги фирклари билан ўртоқлашди.

    “Локомотив” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу ерда кўп фикр бирдириш шарт эмас. Биринчи бўлимда киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Шунга қарамай, биз охиригача курашдик. Ўйин аввалида йигитларда босим борлиги сезилиб турди, аммо беллашув давомида барча ўзини қўлига олди. Қисқа қилиб айтаман – барча футболчиларимдан фахрланаман.

    Бугун Шоҳруз Норхоновга асосий таркибда ўйнашига имкон берганимиз сабаби, унинг Шаҳзод Нурматовдан ўйини катта фарқ қилмайди. Захира ёрдамида ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдим, аммо қанотлардан узатмалар кўнгилдагидек бўлмади. Кеча айтганимдек, футболда кимдир хато қилади, кимдир эса бундан фойдаланади. Гол бўлган вазиятда майдон марказида хатога йўл қўйдик. Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Лекин бундай ўйинларда тажриба тўпланади.

    Футболчилар кўзида ёш кўринди, улар ўз фаолиятида янги саҳифа очишлари мумкин эди. Бироқ яна таъкидлайман, бундай учрашувлар футболчиларни янада кучлироқ қилади. Ишончим комил, футболчиларим фаолиятида ёрқин кунлар ҳам бўлади”, – деди Миржалол Қосимов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар