Янгиликлар

  • “Бунёдкор” финалда мағлуб бўлди

  • Сана: 04.12.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси учун 2017 йилги футбол мавсуми расман якунланди.

    Мавсумнинг сўнгги учрашувида “қалдирғочлар” мамлакат кубоги финалида “Локомотив” билан куч синашишди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда “темирйўлчилар” кичик ҳисобда ғолиб чиқишди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол учрашувнинг 7-дақиқасида Марат Бикмаев томонидан киритилди.

    Шу тариқа, “Бунёдкор” 2018 йилги Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларига бериладиган йўлланмадан қуруқ қолди.

    Ўзбекистон кубоги–2017. Финал
    “БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ” 0:1 (0:1)
    Гол: Марат Бикмаев (7)
    Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров (90) – Жалолиддин Машарипов (24), Марат Бикмаев (80), Сардор Мирзаев (89), Игнатий Нестеров (90+3)
    “Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Анвар Ғофуров, Жовлон Иброҳимов, Достонбек Ҳамдамов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Шоҳрух Гадоев (Воҳид Шодиев, 76), Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 63), Шоҳруз Норхонов (Вадим Чемиртан, 57)
    Захира: Суҳробжон Султонов, Исломжон Қобилов, Давронбек Умиров, Хуршид Ғиёсов
    “Локомотив”: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Муҳаммад Коне, 87), Садриддин Абдуллаев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе (Санжар Шоаҳмедов, 59), Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Жалолиддин Машарипов (Диёр Туропов, 75)
    Захира: Маъмур Икромов, Салим Мустафоев, Шерзод Файзиев, Мурод Бобожонов
    Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)
    Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри, Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади (БАА)
    4 декабрь, душанба
    Тошкент, “Бунёдкор” стадиони

Мавзуга оид бошқа хабарлар