Янгиликлар

  • Алишер Султоновни табриклаймиз!

  • Сана: 29.11.2017
  • Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, “Ўзбекнефтегаз” МХК раиси, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Алишер Султоновнинг туғилган куни.

    Алишер Саидаббасовични таваллуд айёми муносабати билан “Бунёдкор” футбол клубининг аҳил жамоаси номидан самимий табриклаймиз.

    Ўзбекистонда спортни, хусусан футболни ривожлантириш йўлида амалга оширлаётган ишларнинг аксарияти Алишер Саидаббасович билан боғлиқ, десак муболаға бўлмайди. Биргина мисол, нафақат юртимизнинг, балки Осиё қитъасининг кўрки бўлган “Бунёдкор” стадионининг барпо этилишида Алишер Султоновнинг ҳиссаси катта. Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ижобий самара беради ва бу ўзбек футболи обрўсини халқаро ареналарда янада юқори кўтаришга ҳисса қўшади, деб ишонамиз.

    Алишер Султоновга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар