Янгиликлар

  • Мирко Йеличич: “Мавсумни бир маромда ўтказдик ва ҳақли равишда чемпион бўлдик”

  • Сана: 25.11.2017
  • “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” устози иштирок этди.

    - Мавсумни бир маромда ўтказдик ва ҳақли равишда чемпионликка эришдик. Таркибимизда мавжуд бўлган барча футболчиларга имкон бердик ва уларни исталган пайтда майдонга тушиб қолиши учун бир хилда тайёрладик. Ўйин борасида ҳам, жисмоний ва руҳий ҳолат бўйича ҳам ҳаммаси жойида бўлди. Олдинда бизни финал баҳси кутмоқда. Ундан аввал айнан “Бунёдкор” билан ўйнаганимиз яхши бўлди. Энди “олтин дубль”ни расмийлаштириш учун кубокда ғалаба қозонишимиз керак, - дейди Мирко Йеличич.

Мавзуга оид бошқа хабарлар