Янгиликлар

  • Муроджон Алиевни табриклаймиз!

  • Сана: 14.11.2017
  • “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Муроджон Алиев бугун 47 ёшга тўлди.

    Муроджон Боқиевичнинг таваллуд айёми муносабати билан “Бунёдкор” ФК мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг барча ишчи ходимлари номидан муборакбод этамиз.

    “Бунёдкор”нинг ажойиб анъаналарини давом эттириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ижобий самара беради ва бу ўзбек футболи обрўсини халқаро ареналарда янада юқори кўтаришга ҳисса қўшади деб ишонамиз.

    Муроджон Боқиевичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар