Янгиликлар

  • Нўъмон Ҳасанов: “Ютқазган бўлсак-да, йигитларимизга ўйин учун раҳмат дейман”

  • Сана: 09.11.2017
  • “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қўқонликлар устози иштирок этди.

    - “Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман. Майдонда шиддатли баҳс ва қизғин кураш кечди. Ўйинолди кўрсатлари пайтида “Бунёдкор” футболчиларини бўш қолдирмасликни, яъни мунтазам таъқиб қилиш кераклигини уқтиргандим. Бироқ хатолар бўлди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсак-да, йигитларимиз кўрсатган ўйин учун уларга раҳмат дейман. Чунки жамоа натижадан қатъи назар охиригача курашди. Буни мухлисларимиз ҳам кўришди ва ўйиндан кейин ҳам йигитларимизни қарсаклар билан кузатиб қўйишди. Ҳақиқий мухлислар мана шундай бўлишади. Кейинги учрашувларда ишқибозларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Нўъмон Ҳасанов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар