Янгиликлар

  • “Пахтакор” – “Бунёдкор”. Видеопревью

  • Сана: 26.10.2017
  • 26 октябрь, пайшанба куни “Бунёдкор” олий лига 26-тури доирасида принцпиал рақиби “Пахтакор” меҳмони бўлади.

    Тошкентнинг икки совриндор клублари ўртасидаги бу сафарги баҳс ўзаро 22-учрашув сифатида қайд этилади. Бунгача бўлиб ўтган учрашувларнинг 9 тасида кучлар тенг келган бўлса, 7 ўйинда “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Пахтакорчилар ҳисобида эса 5та ғалаба бор. Тўплар фарқи – 25:19, “Бунёдкор” фойдасига.

    Дербиларда умумий ҳисобда 44 бор тўп дарвоза тўрларига бориб тушган бўлса, шуларнинг 30тси "Бунёдкор" мезбон бўлган баҳсларга тўғри келади. "Пахтакор" стадионида кечган учрашувларда эса мухлислар атиги 14та гол кўришган.

    Ўзаро ўйинлар тўпурарлари ҳақида гап кетганда Игорь Сергеев эслаб ўтиш керак. Ҳужумчи Тошкент дербиларида 5та гол урган.

    Қуйида “Пахтакор” мезбонлигида ўтган ўзаро ўйинлар қайдномаларидан кўчирмалар ва киритилган голлар видеосини томоша қилишингиз мумкин.

    ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 0:0
    22.09.2007. 20-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 10 000 томошабин

    ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 1:1 (0:1)
    Голлар: Вильянуэва 31 (0:1), Гейнрих 57 (1:1)
    10.07.2008. 15-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 24 322 томошабин

    ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 0:0
    14.10.2009. 20-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 19 204 томошабин

    ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 0:0
    31.10.2010. 26-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 12 006 томошабин

    ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 0:0
    07.07.2011. 10-тур. Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. 8503 томошабин

    ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 1:1 (0:1)
    Голлар: Саломов 15 (0:1), Андреев 70 пенальти 1:1
    09.08.2012. 15-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 11802 томошабин

    ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 0:2 (0:0)
    Голлар: Боян Миладинович 67 автогол (0:1), Олександр Пишур 75 (0:2)
    30.06.2013. 12-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 3941 томошабин

    ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 3:1 (1:0)
    Голлар: Игор Сергеев 45+1 (1:0), Игорь Сергеев 46 (2:0), Кахи Махарадзе 53 (3:0), Воҳид Шодиев 85 (3:1)
    05.06.2014. 13-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 2412 томошабин

    ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 1:0 (0:0)
    Гол: Игор Сергеев 69
    31.05.2015. 11-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 5617 томошабин

    ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 2:1 (1:0)
    Голлар: Жалолиддин Машарипов 27 (1:0), Шаҳзодбек Нурматов 75 (1:1), Жамшид Искандеров 85 (2:1)
    17.09.2016. 22-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 2230 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар