Янгиликлар

  • “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари

  • Сана: 11.10.2017
  • 14 октябрь, шанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Бекобод шаҳрида “Металлург” клуби меҳмони бўлади.

    ЎзПФЛ олий лига 24-тури доирасидаги “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамларини эълон қилди. Унга кўра, баҳсни андижонлик Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Қайд этиш керакки, Тўхтасинов фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 9та учрашувда бош ҳакам вазифасини бажарган.

    Олий лига-2017, 24-тур
    14 октябрь, шанба
    Бекобод. “Металлург” стадиони. 15:30
    “МЕТАЛЛУРГ” – “БУНЁДКОР”
    Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов
    Қанот ҳакамлари: Зиёдулла Абдураҳмонов, Анвар Маражабов (барчаси – Андижон)
    Захира ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент)
    Назоратчи: Шамиль Жумаев (Шахрисабз)
    ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин

Мавзуга оид бошқа хабарлар