Янгиликлар

  • "Динамо” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари

  • Сана: 02.10.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 6 октябрь, жума куни Самарқанд шаҳрига сафар уюштиради.

    Шу куни “қалдирғочлар” мамлакат кубоги ярим финал жавоб учрашувлари доирасида “Динамо” клуби меҳмони бўладилар.

    ЎзПФЛ ярим финалнинг “Динамо” – “Бунёдкор” учрашувига тайинланган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, баҳсни навоийлик Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Қайд этиш керакки, Қодиров фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 14та укчрашувда бош ҳакамлик қилган.

    Ўзбекистон кубоги-2017
    Ярим финал. Жавоб учрашуви
    6 октябрь, жума
    Самарқанд. “Динамо” стадиони. 15:00
    “ДИНАМО” – “БУНЁДКОР”
    Бош ҳакам: Зокир Қодиров
    Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев, Руслан Самандаров (барчаси – Навоий)
    Захира ҳаками: Аҳмаджон Эргашев (Тошкент)
    Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент)
    Биринчи учрашув – 0:0

Мавзуга оид бошқа хабарлар