Янгиликлар

  • Миржалол Қосимов: “Икки очко йўқотдик”

  • Сана: 08.09.2017
  • “Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

    - Учрашувни яхши бошлагандик. Биринчи бўлимда кўрсатган фаол ўйинимиз натижасида танаффусга 2:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетдик. Бироқ, иккинчи бўлимдаги 15 дақиқани инобатга олмаганда хотиржамликка берилдик. Натижада рақиб бизни жазолади. Ҳисоб 2:2 бўлиб турган паллада Гадоев гол уриб, жамоамизни яна олдинга олиб чиққанди. Бироқ қолган дақиқаларда ҳам йигитларимизнинг кўзи очилмади. “Қизилқум”ни ўз майдонида яхши ўйин кўрсатишини билардик. Афсуски, ютадиган ўйинда дуранг қайд этдик. Йўқ жойдан икки очко йўқотдик, - дейди Миржалол Қосимов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар