Янгиликлар

  • Навоийдаги голлар шоусида ғолиб аниқланмади

  • Сана: 08.09.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Навоийда “Қизилқум” билан дуранг қайд этди.

    Миржалол Қосимов шогирдлари биринчи бўлимни жуда яхши ўтказишди ва танаффусга Воҳид Шодиев ва Достонбек Ҳамдамовнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишди. Бироқ “қалдирғочлар” иккинчи бўлимни яхши ўтказа олишмади. “Қизилқум” Отабек Зокиров ва Файзулла Қамбаровнинг голларидан кейин ҳисобни тенглаштирди. Шундан кейин, бунёдкорчилар уйғонишди ва Эркин Жабборов қўриқлаган дарвозани Шохруҳ Гадоев ишғол қилиб, “Бунёдкор”ни олдинга олиб чиқди. Афсуски, охирги дақиқалар ўтиб бораётган паллада Артур Геворкян гол уриб, якуний натижа 3:3 бўлишини таъминлади.

    Олий лига-2017, 20-тур
    “ҚИЗИЛҚУМ” – “БУНЁДКОР” 3:3 (0:2)
    Голлар: Воҳид Шодиев 29 (0:1), Достонбек Ҳамдамов 40 (0:2), Отабек Зокиров 79 (1:2), Файзулло Қамбаров 82 (2:2), Шохруҳ Гадоев 84 (2:3), Артур Геворкян 90 (3:3)
    Огоҳлантиришлар: Акрамжон Комилов 24, Суҳробжон Султонов 54, Рустамжон Ашурматов 59, Анвар Ғофуров 62, Шукурали Пўлатов 70
    “Қизилқум”: 55. Эркин Жабборов, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев (C), 6. Нодирхон Камолов, 9. Отабек Зокиров, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев ( 2. Виктор Григорьев, 70), 27. Илҳом Юнусов (92. Акрамжон Баҳритдинов, 74), 86. Отабек Исроилов (18. Самандар Шодмонов, 46)
    Захирадагилар: 22. Артём Макосин, 8. Акмал Рустамов, 38. Мустафо Раҳматов, 96. Ҳумоюн Абдуалимов
    “Бунёдкор”: 32. Суҳроб Султонов, 2. Рустам Ашурматов, 3. Исломжон Қобилов, 4. Акрамжон Комилов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов (C), 14. Воҳид Шодиев (77. Шоҳруз Норхонов, 71), 17. Достон Ҳамдамов, 21. Дилшодбек Аҳмадалиев, 22. Шоҳрух Гадоев, 44. Миржамол Қосимов (29. Отабек Шукуров, 54)
    Захирадагилар: 25. Муроджон Зуҳуров, 9. Шахзодбек Нурматов, 11. Вадим Чемиртан, 18. Сардор Собирхўжаев, 19. Нурулла Тўхтасинов
    Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Янгибозор), Б. Йўлчараев (Гулистон)
    Назоратчи: Д. Роман (Тошкент)
    ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров
    8 сентябрь 2017. Навоий. “Ёшлар спорт мажмуаси” стадиони. 6000 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар