Янгиликлар

  • Ёшлар биринчилиги: “Қизилқум” – “Бунёдкор” 1:2

  • Сана: 07.09.2017
  • “Бунёдкор” ёшлари Навоийда “Қизилқум” ўринбосарларини мағлубиятга учратишди.

    Айтиш мумкинки, бу ғалаба осонликча қўлга киритилмади. Сабаби мезбонлар 4-дақиқада ҳисобни очишиб, олдинга чиқиб олишди. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари ҳисобда ортда бораётганлари етмаганидек, 39-дақиқада майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Ҳимоячи Хуршид Ғиёсов қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этди.

    Сон жиҳатдан рақибларига қараганда майдонда камчилик бўлсалар-да, ёш бунёдкорчилар ғалаба қозониш учун уюшқоқлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишди. Бунинг натижасида 68-дақиқада Нодирбек Мавлонов ҳисобни тенглаштиришга эришди. Орадан кўп ўтмай эса Вадим Чемиртан ёш “қалдирғочлар”га ғалаба келтирган тўпга муаллифлик қилди.

    Ёшлар биринчилиги-2017, 20-тур
    “ҚИЗИЛҚУМ” – “БУНЁДКОР” 1:2 (1:0)
    Голлар: Мехриддин Фаҳриев 4 (1:0), Нодирбек Мавлонов 68 (1:1), Вадим Чемиртан 76 (1:2)
    Огоҳлантиришлар: Аҳлиддин Файзиев 45+ 3, Акмал Рустамов 89
    Четлатиш: Хуршид Ғиёсов 39
    “Қизилқум”: 22.Артём Макосин, 9.Сардор Жаҳонов, 14.Феруз Бобоқулов, 17.Бекзод Мирзамуродов, 25.Аҳлиддин Файзиев, 44.Хумоюн Абдуолимов, 47.Мехриддин Фахриев, 70.Мустафо Раҳматов, 84.Суҳробжон Ералиев, 98.Ғайрат Давронов, 99.Бобуржон Искандаров
    Захира: 40.Элбек Рахимқулов, 2.Акмал Рустамов, 11.Бобур Маъмиров, 18.Сардор Суюнов, 55.Фаёз Норов, 75.Фарруҳжон Нурбоев, 91.Фарруҳ Жўраев
    “Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров (С), 6.Сардор Собирхўжаев, 7.Вадим Чемиртан, 8.Азамат Розиқов, 9.Фарруҳ Икромов, 10.Нодирбек Мавлонов, 21.Нурилло Тўхтасинов, 22.Давронбек Умиров, 26.Абубакир Мўйдинов, 71.Отабек Бекбоев, 77.Хуршид Ғиёсов
    Захира: 1.Элёр Адҳамов, 4.Суҳроб Иззатов, 11.Расул Юлдошев, 14.Абдулла Абдуллаев, 19.Жаҳонгир Абдусаломов, 29.Турсунбой Раҳимбердиев, 33.Иброҳим Ғофуров
    Ҳакамлар: Б.Юлчараев (Гулистан) – 7,0; А.Султонов – 7,7; Ш.Баҳромов – 7,6; А.Давронов – 8,0
    Назоратчи: Д.Роман (Тошкент)
    7 сентябрь 2017. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 151 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар