Янгиликлар

  • “Бунёдкор” Қаршида “Насаф”ни енгди

  • Сана: 18.08.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 18-тури доирасида “Насаф”ни Қаршида енгди.

    Турнинг марказий учрашуви сифатида эътироф этилган “Насаф” – “Бунёдкор” баҳси тақдирини биргина гол ҳал қилди. Ўйиннинг 34-дақиқасида Азизжон Ғаниев ўз жарима майдончаси ичида Шаҳзодбек Нурматовга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Вазиятга яқин турган навоийлик рефери Зокир Қодиров пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтадан Отабек Шукуров дарвозани ишғол қилиб, “Бунёдкор”га уч очко келтирган голга муаллифлик қилди.

    Шу тариқа, жорий мавсумда ўз майдонида мағлубият нималигини билмай келаётган Қаршининг “Насаф” жамоаси “қалдирғочлар”дан енгилди.

    Олий лига-2017, 18-тур
    “НАСАФ” – “БУНЁДКОР” 0:1 (0:1)
    Гол: Отабек Шукуров 34 пенальти
    Огоҳлантиришлар: Азизжон Ғаниев 33, Шахбоз Эркинов 43 – Шоҳрух Гадоев 19, Жовлон Иброҳимов 32, Акрамжон Комилов 43, Отабек Шукуров 89
    “Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 6.Азизжон Ғаниев (45.Бобур Абдухолиқов 79), 7.Одил Ҳамробеков, 15.Шахбоз Эркинов (20.Ислом Кенжабоев 57), 18.Баҳром Абдураҳимов, 22,Игорь Голбан, 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов 70), 92.Умарбек Эшмурадов
    Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 31.Сайдулло Раҳматов
    “Бунёдкор”: 32.Суҳробжон Султонов, 3.Исломжон Қобилов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (11.Вадим Чемиртан 62), 17.Достонбек Ҳамдамов (30.Хуршид Ғиёсов 82), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 22.Шоҳрух Гадоев, 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов (28.Давронбк Умиров 68)
    Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 14.Воҳид Шодиев, 15.Фарруҳ Икрамов, 19.Нурилло Тўхтасинов
    Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий) – 8,8; Обид Жумаев (Навоий) – 8,8; Руслан Самандаров (Навоий) – 8,8; Шуҳрат Ражабов (Бухоро) – 9,0
    Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)
    ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров
    18 август 2017. Қарши. “Марказий” стадион. 8517 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар