Янгиликлар

  • Виктор Кумиков: “Биргина хато мағлубиятга олиб келди”. ВИДЕО

  • Сана: 12.08.2017
  • “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида олмалиқликлар устози иштирок этди.

    - Ҳимоя чизиғида йўл қўйган биргина хато мағлубиятга олиб келди. Биринчи таймда шогирдларим худди ўртоқлик учрашуви ўтказишаётгандек туюлди. Иккинчи бўлимда нисбатан яхшироқ ўйнадик, дея оламан. Бугун ёмон ўйнаб ҳам очко ишлашимиз мумкин эди. Бироқ олдинги чизиқда яратилган вазиятларни голга айлантирадиган футболчи етишмади. Иккинчи давра стартини ҳам худди мавсум аввалидаги каби муваффақиятсиз бошладик. Кейинги учрашувларда очколар жамғаришга ҳаракат қиламиз, - дейди Виктор Балютович.

Мавзуга оид бошқа хабарлар