Янгиликлар

  • “Олмалиқ”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди

  • Сана: 11.08.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 17-тур учрашувида “Олмалиқ” устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

    Олмалиқликлар олий лига баҳсларида 12 учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келишаётганди. Виктор Кумиков жамоасининг мағлубиятсиз серияси 17-турда тўхтатилди. “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашуви тақдирини Отабек Шукуров томонидан 30-дақиқада киритилган ягона гол ҳал қилди.

    Шу тариқа, “Бунёдкор” ўз очколари сонини 25тага етказиб олди ва 11 август кунги ҳолат бўйича мусобақа жадвалининг 4-поғонасига кўтарилиб олди.

    Олий лига-2017, 17-тур
    “БУНЁДКОР” – “ОЛМАЛИҚ” 1:0 (1:0)
    Гол: Отабек Шукуров 30
    Огоҳлантиришлар: Суҳробжон Султанов 60, Отабек Шукуров 89
    “Бунёдкор”: 32.Суҳробжон Султонов, 3.Исломжон Қобилов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброхимов (С), 9.Шаҳзодбек Нурматов, 17.Достонбек Ҳамдамов (30.Хуршид Ғиёсов 79), 19.Нурилло Тўхтасинов (18.Сардор Собирхўжаев 84), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 22.Шоҳрух Гадоев (11.Вадим Чемиртан 90+1), 29.Отабек Шукуров
    Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 15.Фарруҳ Икромов, 44.Миржамол Қосимов, 77.Шохруз Норхонов
    “Олмалиқ”: 45.Акбар Тўраев, 8.Шота Григалашвили (11.Виктор Клишин 76), 10.Шохназар Норбеков, 17.Камолиддин Мурзаев, 18.Шавкат Муллажонов, 19.Ислом Иномов (С), 21.Ғуломҳайдар Ғуломов (23.Зафар Полвонов 39), 55.Раҳматилло Бердимуродов, 88.Игорь Йелич, 90.Владимир Косминин, 94.Хуршид Мухтаров (13.Лутфулла Тўраев 65)
    Захира: 99.Низомиддин Зиёвутдинов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Дилшод Жўраев, 70.Санжар Рихсибоев
    Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро) – 8,5; Хусниддин Шодмонов (Бухоро) – 8,4; Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро) – 8,4; Равшан Абдувоҳидов (Қарши) – 9,0
    Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент)
    ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов
    11 август 2017. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 678 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар