Янгиликлар

  • “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашуви ҳакамлари

  • Сана: 07.08.2017
  • 11 август, жума куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси “Олмалиқ” клубини қабул қилади.

    ЎзПФЛ олий лига 17-тур учрашувларига тайинланган ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди. Унга кўра, ушбу тур доирасидаги “Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳсини бухоролик Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

    Қайд этиш керакки, Ильгиз Танташев фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 9та учрашувда бош ҳакамлик қилган.

    Олий лига-2017, 17-тур
    11 август, жума
    “Бунёдкор” стадиони. 19:30
    “БУНЁДКОР” – “ОЛМАЛИҚ”
    Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
    Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов, Абдураҳмон Қўлдошев (барчаси – Бухоро)
    Захира ҳаками: Равшанбек Абдувоҳидов (Қарши)
    Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент)
    ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов

Мавзуга оид бошқа хабарлар