Янгиликлар

  • Шохруз Норхонов: “Бунёдкор”га ўтганимдан хурсандман”

  • Сана: 06.07.2017
  • Тошентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан шартнома имзолаган Шохруз Норхоновнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

    - “Бунёдкор” жамоасига ўтганимдан хурсандман. Бу ўтиш орқали клуб тарихида ва ўз фаолиятимда янги саҳифа очмоқчиман. “Қалдирғочлар” сафида голлар уриб, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан. “Бунёдкор”нинг олдинги чизиғида жуда кучли маҳорат эгалари тўп тепишини яхши биламан. Мен соғлом рақобатга тайёрман. Ўйлайманки, “Бунёдкор” иккинчи даврани яхшироқ ўтказади ва мусобақа жадвалидаги ўрнини яхшилаб олади. Бунинг учун мен қўлимдан келганича ҳаракат киламан, - дейди Шохруз Норхонов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар