Янгиликлар

  • “Бунёдкор” биринчи даврани ғалаба билан якунлади

  • Сана: 04.07.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси биринчи даврани ғалаба билан якунлади.

    “Қалдирғочлар” танаффусга чиқиш олдидан 3-турнинг қолдирилган учрашувида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилдилар.

    Қизиқарли кечган учрашувда 3:2 ҳисобида Миржалол Қосимов шогирдлари ғалаба қозонди. “Бунёдкор”нинг голларига Элдор Шомуродов, Шаҳзодбек Нурматов ва Дилшодбек Аҳмадалиев муаллифлик қилишган бўлса, қаршиликларнинг икки голи Баҳром Абдураҳимов ва Драган Черан томонидан киритилди.

    Ушбу ғалабадан сўнг, “Бунёдкор”нинг очколари сони 21тага етди ва жамоа мусобақа жадвалининг 7-поғонасига кўтарилиб олди.

    Олий лига-2017, 3-турнинг қолдирилган учрашуви
    «БУНЁДКОР» – «НАСАФ» 3:2 (1:1)
    Голлар: Элдор Шомуродов 21 (1:0), Баҳром Абдураҳимов 35 (1:1), Шаҳзодбек Нурматов 61 (2:1), Драган Черан 84 (2:2), Дилшодбек Аҳмадалиев 90 (3:2)
    Огоҳлантиришлар: Дилшодбек Аҳмадалиев 59, Суҳроб Иззатов 83 – Азизжон Ғаниев 32, Дилшод Раҳматуллаев 43
    «Бунёдкор»: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (31.Миржаҳон Мираҳмадов 81), 10.Элдор Шомуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов (15.Фарруҳ Икромов 31), 19.Нурилло Тўхтасинов (34.Суҳроб Иззатов 75), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 28.Давронбек Умиров, 29.Отабек Шукуров
    Захира: 55.Элдор Адҳамов, 16.Алишер Саноев, 20.Сардорбек Азимов, 97.Жавоҳир Эсонқулов
    «Насаф»: 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов (7.Одил Ҳамробеков 67), 6.Азизжон Ғаниев (27.Ислом Рашидхонов 79), 10.Дилшод Раҳматуллаев (15.Шахбоз Эркинов 57), 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан
    Захира: 35.Санжар Қувватов, 8.Сирожиддин Қўзиев, 9.Дилшодбек Хушбақов, 31.Сайдулло Раҳматов
    Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент) – 9,0; А.Расулов (Тошкент) – 9,0; Ж.Саидов (Тошкент) – 9,0; Д.Клепиков (Тошкент) – 9,0
    Назоратчи: И.Шарипов (Бухоро)
    ЎзПФЛ вакили: А.Иноятов
    4 июль 2017 йил. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 1712 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар