Янгиликлар

  • “Бунёдкор” Бухорода енгилди

  • Сана: 20.06.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 14-тури доирасида “Бухоро” клуби меҳмони бўлди.

    “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашуви голларга бой бўлди ва унда мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувнинг 23-дақиқасида Нурилло Тўхтасинов автогол муаллифи бўлиб, “Бухоро”ни олдинга олиб чиқди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Иван Нагаев ҳисобни 2:ўга оширди. 38-дақиқада Жарима зарбасидан оширилган тўпни Санъат Шихов боши билан Муроджон Зуҳуров қўриқлаган дарвозага йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

    Танаффусдан кейин Достонбек Ҳамдамов орадаги фарқни қисқартирди. Бироқ 79-дақиқада ҳимоядаги хатони Нозимжон Умуров кечирмади ва фарқни яна учтага оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Вадим Чемиртан якуний натижа 4:2 бўлишини таъминлади.

    Олий лига-2017, 14-тур
    “БУХОРО” – “БУНЁДКОР” 4:2 (3:0)
    Голлар: Нурилло Тўхтасинов 23 автогол (1:0), Иван Нагаев 25 (2:0), Санъат Шихов 38 (3:0), Достонбек Ҳамдамов 66 (3:1), Нозимжон Умуров 79 (4:1), Вадим Чемиртан 90+3 (4:2)
    Огоҳлантиришлар: Владимир Баенко 18 – Дилшодбек Аҳмадалиев 37
    “Бухоро”: 1.Эркин Жабборов, 3.Бобурбек Омонов, 11.Санъат Шихов, 16.Артём Филипосян, 17.Алишер Шоғуломов (9.Нозимжон Умуров 60), 22.Шохруҳ Гадоев (7.Суҳроб Неъматов 69), 23.Зохир Пиримов (10.Баҳриддин Вахобов 85), 27.Роббим Ҳасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 29.Владимир Баенко (С), 77.Иван Нагаев
    Захира: 12.Акмал Турсунбоев, 2.Элбек Равшанов, 8.Ивор Вейцер, 44.Миржамол Жумаев
    “Бунёдкор”: 25.Муроджон Зухуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 10.Элдор Шомуродов (11.Вадим Чемиртан 58), 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (15.Фарруҳ Икромов 41), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов (20.Сардорбек Азимов 76)
    Захира: 45.Дилшод Ҳамраев, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 28.Давронбек Умиров, 30.Хуршид Ғиёсов
    Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент) – 8,8; А.Сидоров (Тошкент) – 8,6; Д.Сайлалов (Тошкент) – 8,6; Р.Абдувохидов (Қарши) – 8,0
    Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)
    ЎзПФЛ вакили: Ш.Ражабов
    20 июнь. Бухоро. “Бухоро” СМ стадиони. 12108 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар