Янгиликлар

  • “Шўртан” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари

  • Сана: 19.05.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 22 май куни Ғузор шаҳрига сафар уюштиради.

    Хабирингиз бор, “қалдирғочлар” мамлакат кубогининг 1/8 финал босқичида “Шўртан” клуби билан куч синашади. Ушбу жуфтликнинг биринчи учрашуви Ғузор шаҳрида бўлиб ўтади.

    ЎзПФЛ ушбу учрашувга тайинланган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, “Шўртан” – “Бунёдкор” баҳсини навоийлик Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

    Ўзбекистон кубоги-2017
    1/8 финал. Биринчи учрашув
    22 май, душанба
    Ғузор. “Шўртан” марказий стадиони. Соат 18:30
    “ШЎРТАН” – “БУНЁДКОР”
    Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов
    Қанот ҳакамлари: Олимбой Жумаев, Руслан Самандаров (барчаси – Навоий)
    Захира ҳаками: Наим Қосимов (Қарши)
    Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)

Мавзуга оид бошқа хабарлар