Янгиликлар

  • Миржалол Қосимов: “Рақобат бўлса, ўсиш бўлади”

  • Сана: 17.05.2017
  • “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.

    - Учрашувни жуда фаол бошладик ва шундай давом эттирдик. Натижада гол уриб, олдинга чиқиб олдик. Афсуски, танаффусдан кейин йигитлар ҳисобни ушлаб қолишга интилишди. Кийим алмаштириш хонасида кўп гапирдик, тушунтирдик. Бироқ майдонга чиққанидан кейин уларнинг руҳияти ҳисобга қараб қолди. Бу борада ишлаймиз, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Ғалабани дурангга алмашганимиз яхши бўлмади. Таркибда рақобат йўқ. Агар рақобат қилсак бу жамоанинг ҳам, футболчиларнинг ҳам ўсишига сабаб бўларди, - дейди Миржалол Қосимов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар