Янгиликлар

  • Жасур Абдураимов: “Дуранг натижа ўйинга мос бўлди”

  • Сана: 17.05.2017
  • “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “шерлар” устози иштирок этди.

    - Учрашувни яхши бошлай олмадик. Рақибга ташаббусни бериб қўйдик. Натижада “Бунёдкор” дарвозамиз олдида қатор хавфли вазиятлар содир этиб, битта гол урди. Танаффусда йигитлар билан жиддий гаплашиб олдик. Хоҳишсиз футболда ютиб бўлмаслигини тушунтирдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз чиқди. Энди биз яхшироқ ўйнай бошладик ва гол урдик. Афсуски, сўнгги дақиқаларда яна ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Умуман олганда, дуранг бугунги ўйинга мос ҳисоб бўлди, - дейди Жасур Абдураимов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар