Янгиликлар

  • Ёшлар биринчилиги: “Бунёдкор” – “Пахтакор” 2:0

  • Сана: 16.05.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ёшлари кичик дербида “Пахтакор”дан устун келдилар.

    Ҳикмат Эргашев устозлик қилаётган ўринбосарларимиз асосий рақобатчиларини мағлубиятга учратиб, муҳим уч очкони қўлга киритдилар. Биринчи бўлим охирларида “Пахтакор” дарвозаси олдида тиқилинч вазият юзага келди. Ҳаммадан чаққонроқ ўйнаган Сардорбек Азимов ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисоб очди – 1:0. Танаффусгача ҳисоб бошқа ўзгармади.

    Ёшларимиз иккинчи бўлимни ҳам фаол бошладилар. Натижада “Пахтакор” дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятлар содир этилди. Айниқса, Фарруҳ Икромов бир неча рақибларини алдаб ўтиб, меҳмонларга ҳақиқий бош оғриқ бўлди. Унинг алдамчи ҳаракатларини рақиб футболчилари қўполлик эвазигагина тўхтатиб қолдилар. Ана шундай ҳужумлардан бири пенальти билан якун топди. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Нодирхон Камолов зарба беришда адашмади ва ҳисобни 2:0га оширди.

    Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди ва “Бунёдкор” ёшлари ўз очколари сонини 19тага етказган ҳолда мусобақа жадвалининг 2-поғонасига кўтарилиб олишди.

    Ёшлар биринчилиги-2017, 11-тур
    “БУНЁДКОР” – “ПАХТАКОР” 2:0
    Голлар: Сардорбек Азимов 38 (1:0), Нодирхон Камолов 75 пенальти (1:1)
    Огоҳлантиришлар: Хуршид Ғиёсов 44, Азамат Розиқов 58, Нодирхон Камолов 71, Расул Йўлдошев 90+3 – Юсупов 4, Асадбек Собирджанов 22, Жасурбек Ирмаматов 60
    “Бунёдкор”: Дилшод Ҳамроев, Абубакир Мўйдинов, Нодирбек Мавлонов, Фарруҳ Икромов, Нодирхон Камолов, Жавоҳир Эсонқулов, Суҳроб Иззатов, Хуршид Ғиёсов, Жавлон Мирабдуллаев, Иброҳим Ғофуров, Сардорбек Азимов
    Захира: Элдор Адҳамов, Бурхон Усмонов, Сардор Мадраҳимов, Азамат Розиқов, Расул Йўлдошев, Жавоҳир Мусажонов, Миржаҳон Мираҳмадов
    “Пахтакор”: Шохруҳжон Раимов, Иброхим Йўлдошев, Жасурбек Эрмаматов, Сарвар Сатторов, Хушнудбек Авилов, Юсупов, Бобур Асқаров, Жамшид Искандеров, Асадбек Собиржонов, Беҳруз Саъдиллаев, Шохруҳ Маҳмудхожиев
    Захира: Умиджон Ҳамроев, Раҳимов, Георгий Аҳмедов, Баҳромжон Соатов, Роман Жўраев, Валерий Акопов, Иброҳим Ғанихонов
    Ҳакамлар: А.Эргашев (Тошкент) – 8,1; Н.Анфиногенов – 8,0; Ф.Янсупов – 8,0, С. Нишанбаев - 9
    Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент)
    16 май. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 561 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар