Янгиликлар

  • "Бунёдкор" - "Пахтакор". Видеопревью

  • Сана: 16.05.2017
  • “Қалдирғочлар” мезбонлигида ўтадиган бу сафарги баҳс ўзаро ҳисобдаги 21-учрашув сифатида қайд этилади. Бунгача ўтказилган 20та ўйиннинг 7тасида “Бунёдкор” ғолиб чиққан. Пахтакорчилар ҳисобида 5та ғалаба бор. Қолган 8та ўйин эса дуранг натижа билан якун топган. Тўплар фарқи – 24:18, “Бунёдкор” фойдасига.

    Игорь Сергеев ўзаро ўйинларда жами 5та тўп киритган ва у бу борадаги кўрсаткич бўйича етакчи бўлиб олди.

    “Бунёдкор” мезбонлигида ўтадиган учрашувларда жамоалар томошабоп ва қизиқарлироқ ўйин намойиш этишга одатланишган. Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди. Гап шундаки, “қалдирғочлар” мезбонлигида ўтган ўйинларда дарвозалар 28 маротаба ишғол этилган бўлса, “шерлар” стадионида ўтган 10та баҳсда атиги 14та гол дарвозаларга киритилган.

    Пойтахтнинг икки совриндор жамоалари баҳсини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

    Эслатиб ўтамиз, олий лига 11-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви 17 май куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.

    Қуйидаги ҳаволаларда “Бунёдкор” мезбонлигида ўтган ўзаро ўйинлар қайдномалари ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

    БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 1:1 (1:0)
    18.05.2007. 10-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 12000 томошабин
    Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – 8,4
    Голлар: Сергей Лушчан 39 пенальти (1:0), Ильдар Магдеев 85 (1:1)

    БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 1:1 (1:0)
    08.08.2008. 16-тур. Тошкент. МҲСК стадиони 18210 томошабин
    Бош ҳакам: Александр Петров (Тошкент) – 7,8
    Голлар: Хосе-Луис Вильянуэва 8 (1:0), Зайниддин Тожиев 90+2 (1:1)

    БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:1 (1:0)
    12.07.2009. 11-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 9251 томошабин
    Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – 9,8
    Голлар: Асрор Алиқулов 21 автогол (1:0), Жасур Ҳасанов 58 (2:0), Александр Гейнрих 71 (2:1)

    БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:1 (1:0)
    14.03.2010. 1-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 9097 томошабин
    Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – 9,6
    Голлар: Ривалдо 18 (1:0), Стевица Ристич 57 (2:0), Боян Миладинович 78 (2:1)

    БУНЁДКОР - ПАХТАКОР - 2:1 (0:0)
    21.08.2011. 17-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 8469 томошабин
    Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – 9,5
    Голлар: Виктор Карпенко 71 (1:0), Милош Трифунович 73 (2:0), Алишер Азизов 89 (2:1)

    БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:0 (0:0)
    26.06.2012. 12-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 7341 томошабин
    Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
    Голлар: Шавкат Саломов 52 (1:0), Ян Козак 65 (2:0)

    БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 1:2 (0:1)
    10.08.2013. 15-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 5362 томошабин
    Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)
    Голлар: Кахи Махарадзе 4 (0:1), Темурхўжа Абдухолиқов 83 (0:2), Лутфулла Тўраев 90 (1:2)

    БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:3 (1:0)
    07.11.2014. 26-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 6785 томошабин
    Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент) – 9,0
    Голлар: Сардор Рашидов 38 (1:0), Сардор Рашидов 48 (2:0), Игорь Сергеев 79 (2:1), Жамшид Искандеров 89 (2:2), Игорь Сергеев 90+2 (2:3)

    БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:0 (0:0)
    26.10.2015. 26-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадионию 2678 томошабин
    Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент) – 8,5
    Голлар: Акмал Шораҳмедов 49 (1:0), Достонбек Ҳамдамов 75 (2:0)

    БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 3:0 (0:0)
    29.04.2016. 7-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 3784 томошабин
    Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент) – 7,8
    Голлар: Достонбек Ҳамдамов 56 пенальти (1:0), Забиҳилло Ўринбоев 57 (2:0), Элдор Шомуродов 88 (3:0)

Мавзуга оид бошқа хабарлар