Янгиликлар

  • “Бунёдкор” назорат учрашувида “Қизилқум”дан устун келди

  • Сана: 25.01.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Навоий “Қизилқум” клуби билан назорат учрашуви ўтказди.

    Учрашув қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди. Танаффусдан кейин “қалдирғочлар” рақиб дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритишиб, якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жовлон Иброҳимов ва Жавоҳир Қаҳрамонов узоқ масофалардан Эркин жабборов қўриқлаган дарвозани аниқ ишғол қилишди.

    Ушбу учрашувда Сергей Лушчан кечагина миллий терма жамоамиз лагеридан қайтиб келган Муроджон Зуҳуров, Отабек Шукуров, Достонбек Ҳамдамов ва Элдор Шомуродовни майдонга туширгани йўқ.

    Ўртоқлик учрашуви
    “БУНЁДКОР” – “ҚИЗИЛҚУМ” 2:0 (0:0)
    Голлар: Жовлон Иброҳимов 67, Жавоҳир Қаҳрамонов 87
    “Бунёдкор”: Дилшод Ҳамроев, Дилшодбек Аҳмадалиев, Душан Мичич, Исломжон Қобилов, Акрамжон Комилов, Жовлон Иброҳимов, Алишер Саноев, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Эсонқулов, Сардорбек Азимов, Эргаш Исмоилов
    Захира: Мухиддин Худоёров, Жавлон Мирабдуллаев, Шохрух Гадоев, Нодирхон Камолов, Миржамол Қосимов, Хуршид Ғиёсов, Шаҳзодбек Нурматов, Расул Йўлдошев, Фарруҳ Икромов, Жавоҳир Қаҳрамонов

Мавзуга оид бошқа хабарлар