Янгиликлар

  • “Бунёдкор” БААдан қайтиб келди

  • Сана: 21.01.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БААдаги йиғинини якунлаб, пойтахтимизга қайтиб келди.

    “Қалдирғочлар” БААнинг Шаржа шаҳрида 7-21 январь кунлари йиғин ташкил этишди. Ушбу йиғин давомида жами 6та назорат учрашув ўтказилди. “Ал-Шааб” (БАА) клуби 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. “Хенан Жианье” (Хитой), “Ал-Файсалий” ва “Ал-Раед” (Саудия Арабистони) клублари билан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижалар қайд этилди. Гана миллий терма жамоаси ва Шотландиянинг “Абердин” клубларига имконият бой берилди (0:2, 1:2).

    Шу тариқа, “Бунёдкор”нинг Шаржада олиб борган икки ҳафталик йиғини якунланди. Энди машғулотлар пойтахтимизда олиб борилади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар