Янгиликлар

  • “Бунёдкор”нинг тўрт футболчиси миллий терма жамоага чақирилди

  • Сана: 13.05.2016
  • 2016 йил тақвимига кўра, 1-8 июнь оралиғи ФИФА кунлари деб белгиланган.

    Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир ҳафталик йиғин ташкил этади. Вакилларимиз ушбу йиғин доирасида Қирғизистон ва Канада терма жамоаларига қарши назорат учрашувлари ўтказишни режалаштиришган.

    “Бунёдкор” ФКга терма жамоалар марказидан келган телеграммага кўра, “қалдирғочлар”нинг тўрт вакили – Акрамжон Комилов, Отабек Шукуров, Достонбек Ҳамдамов ва Элдор Шомуродов миллий терма жамоа йиғинига таклиф этилди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар