Янгиликлар

  • Александар Алемпиевич: “Бунёдкор”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшишни истайман”

  • Сана: 11.02.2016
  • “Ал-Шабаб”га қарши баҳсда “Бунёдкор” сафида дебют учрашувини ўтказган Александар Алемпиевич мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. Учрашувдан кейин унинг фикрлари қуйидагича янгради.

    - Ўйин осон ўтгани йўқ. Тезкор гол бизнинг фойдамизга ишлади. Ўз ўйиним ҳақида гапирадиган бўлсам, баъзи хатолар юзага келди. Ўйиндан-ўйинга хатоларни камайтириб, ўзимни яхши сифатларимни намойиш этишга ҳаракат қиламан. Ҳозирча гуруҳ босқичи вакилига айландик. Ўйлайманки, гуруҳ учрашувларини муваффақиятли ўтказиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятларимиз яхши. “Бунёдкор”нинг ғалаба ва муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшишни истайман. Ўзбекистонда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Бу ерда мени ҳамма нарса қониқтиради, ҳеч қандай муаммо йўқ. “Олмалиқ” жамоасидан яхши хотиралар қолган. Игорь Шквирин – ажойиб инсон ва яхши устоз, - дейди Александар Алемпиевич.

Мавзуга оид бошқа хабарлар