Янгиликлар

  • Акмал Шораҳмедов: “Бизга ишонган ва қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат”

  • Сана: 11.02.2016
  • “Бунёдкор” – “Ал-Шабаб” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” сардори Акмал Шораҳмедов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    - “Ал-Шабаб”га қарши ўтган баҳс нафақат бизга, балки бутун ўзбек футболи учун ҳам муҳим эди. Чунки гуруҳ босқичига чиқиб, ОФК олдидаги мамлакатимиз рейтингини янада кўтаришни жуда-жуда истагандик. Аввало, дастлабки вазифани бажарганимиздан хурсандмиз. Энди гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтишимиз керак. Бунинг учун аввало, ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш талаб этилади. Кейинги учрашувларга ҳам пухта ҳозирлик кўрамиз. Ёш футболчиларимиз Чемпионлар лигасида иккинчи мавсумларини ўтказишмоқда. Шундан экан, бу борада уларда қандайдир тажриба бор. Ўйлайманки, Ўзбекистоннинг ОФКдаги рейтинги жамғармасига яна очколар келтирамиз. Бизга ишонган ва қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз, - дейди Акмал Шораҳмедов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар