Янгиликлар

  • Ёшлар термамиз Осиё чемпионати финал босқичига чиқди

  • Сана: 07.10.2015
  • Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси ОЧ-2016 саралашининг Бангладешда ўтган “А” гуруҳи баҳсларида биринчи ўринни эгаллади.

    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида Бангладешга “Бунёдкор” академиясидан 7 футболчи борди. Ёшларимиз Бутан, Шри-Ланка ва Бангладеш терма жамоалари билан куч синашишди.

    Саралашнинг биринчи ўйинида Жасур Абдураимов асосий таркибда “Бунёдкор” вакилларидан 4 нафарини - Исломжон Қобилов, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Қодирқулов ва Ҳожиакбар Алижоновни майдонга йўллади. Терма жамоамиз 7:0 ҳисобида зафар қучди. Санжар Қодирқулов ва Нурилло Тўхтасинов биттадан голга  муаллифлик қилишди.

    Иккинчи учрашувда ёшларимиз шри-ланкалик тенгқурлари дарвозасига жавобсиз 3 тўп киритишди. Бу сафар ҳам бошланғич таркибдан  Исломжон Қобилов, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Қодирқулов ва Ҳожиакбар Алижонов ўрин олди. Тўхтасинов ва Қодирқулов бу сафар ҳам биттадан гол уришди.

    Гуруҳдаги сўнгги баҳсда вакилларимиз мезбон Бангладеш термасини 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. Исломжон Қобилов, Турсунбой Раҳимбердиев, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Қодирқулов, Ҳожиакбар Алижонов каби бунёдкорчилар жамоа ғалабасига майдонда ҳисса қўшишди.

    Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси уч учрашувда 9 очко тўплаб, келаси йили Баҳрайнда ўтказиладиган Осиё чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

    “Бунёдкор” вакилларининг саралаш турниридаги иштироки статистикасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Исм-фамилияси

    Туғилган йили

    Амплуаси

    Ў

    Г

    1

    Акром Хўжаев  

    1998

    Дарвозабон

    0

    0

    2

    Турсунбой Раҳимбердиев

    1997

    Ҳимоячи

    1

    0

    3

    Исломжон Қобилов

    1997

    Ҳимоячи

    3

    0

    4

    Хожиакбар Алижонов   

    1997

    Ҳимоячи

    3

    0

    5

    Санжар Қодирқулов

    1997

    Ярим ҳимоячи

    3

    2

    6

    Нурилло Тўхтасинов

    1997

    Ярим ҳимоячи

    3

    2

    7

    Жасур Яхшибоев

    1997

    Ҳужумчи

    0

    0

Мавзуга оид бошқа хабарлар