Янгиликлар

  • Элдорнинг миллий термадаги илк голи

  • Сана: 09.10.2015
  • 8 октябрда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Баҳрайнни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

    Жаҳон чемпионати-2018 Осиё қитъаси саралашининг 2-босқич 5-тур учрашувида бир қатор тарихий воқеалари билан ёдда қоладиган бўлди.

    Эътиборли томони, термамиз расмий учрашувда Баҳрайн устидан биринчи бор ғалаба қозонди.

    Дастлаб Игорь Сергеев ва Одил Аҳмедов гол муаллифига айланишди.

    Сўнгра “Бунёдкор”  сафида камол топган Сардор Рашидов ўзининг одатий ва ажойиб зарбаси билан мезбонлар дарвозасига тўп киритди. Бу гол Сардорнинг миллий термамиз сафидаги 10-голи экани диққатга сазовор.

    Манамадаги беллашувда “Бунёдкор” вакили Элдор Шомуродов захирадан майдонга туширилди ва иккинчи таймга қўшиб берилган вақтда дарвозани ишғол қилишга эришди. Мазкур гол миллий терма жамоа таркибида иккинчи марта майдонга тушган футболчимиз учун дастлабки муваффақият сифатида қайд этилди.

    Элдор футболимиз мухлисларига шу каби қувонч улашишда давом этади деб ишонамиз!

Мавзуга оид бошқа хабарлар