Янгиликлар

  • Ўсмирларимиздан ғалаба кутиб қоламиз

  • Сана: 18.09.2015
  • Бугун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Осиё Чемпионати саралаш босқичидаги иккинчи учрашувини ўтказади.

    Рақиб жамоа мусобақа мезбонлари – Фаластин ўсмирлари бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

    Дастлабки турда вакилларимиз Мальдив Ороллари терма жамоасини йирик 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди. Эътиборлиси, барча саккиз гол “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари томонидан киритилган. Расул Йўлдошев ва Абдунозир Абдураҳмонов “хет-трик” қайд этишган бўлса, Ислом Каримов ва Абубакр Мўйдинов биттадан гол уришди.

    Бугун Фаластин билан ўтказиладиган баҳсда ҳам Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидан ғалаба кутиб қоламиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар