Янгиликлар

  • “Бунёдкор”нинг ОЧЛдаги барча рақиблари маълум бўлди

  • Сана: 18.02.2012
  • Мамлакатимиз чемпионининг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги барча рақиблари аниқланди.

    Жанубий Кореянинг Похан шаҳрида бўлиб ўтган “Похан Стилерз” ҳамда Таиланднинг “Чонбури” клублари “Е” гуруҳининг сўнгги иштирокчиси номига ойдинлик киритиб беришди.

    Учрашув кореяликларнинг устунлиги остида ўтди ва “Похан Стилерз” аъзолари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 29-дақиқасида Жин Сунг Хван ҳисобни очган бўлса, 79-дақиқада Сеонг Хо Парк томонидан киритилган гол поханликларга Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи эшикларини очди.

    Кутилганидек, “Е” гуруҳига қитъамизнинг номдор жамоалари тўпланишди. 2008 йилги ОЧЛ ғолиби – “Гамба Осака”, финалчи – “Аделаида Юнайтед”, ярим финалчи – “Бунёдкор” ва 2009 йилги ғолиб – “Поханг Стилерз”.

    6 март куни “Бунёдкор” Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” клубини қабул қилса, шу куни Японияда “Гамба Осака” ва “Похан Стилерз” клублари рўбарў келшади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар