Янгиликлар

  • “Жар” олимпиячиларимиз учун омад келтирди

  • Сана: 05.02.2012
  • Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “Жар” стадионида Австралия термасини мағлубиятга учратди.

    “Бунёдкор” футбол клуби коллективи ушбу учрашувни белгиланган кунда ўтказиш учун катта ҳажмдаги ишларни олиб борди. Сўнгги кунларда пойтахтимизда ҳукм сураётган ноқулай об-ҳаво оқибатида майдон оппоқ қорга беланган эди. Шунга қарамасдан, клубимиз ходимлари олимпиячиларимиз учун барча имкониятларни ишга солишган ҳолда, стадиондаги шароитларни яхши ҳолатга келтириб беришди.

    Ўйиннинг ўзи мухлислар кутгандек вакилларимиз учун муваффақият келтирди. Ўйин давомида Вадим Абрамов шогирдлари рақибдан кучлилик қилишди. Кенжа Тўраев ва Олег Зотеевнинг биттадан голи эвазига олимпиячиларимиз муҳим уч очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.

    Бугунги ғалабадан сўнг Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг очколари сони 8тага етди ва гуруҳда якка пешқадам бўлиб олди. Чунки ушбу ўйингача биз билан бир хил очкога эга бўлган Ироқ олимпиячилари ўз майдонларида БААга ютқазиб қўйишди – 0:1.

    Энди Абрамов шогирдлари 21 февраль куни Ироқ меҳмони бўладилар. Лондон-2012 олимпиадасига йўлланма олишимиз ўша куниёқ ҳал бўлиши мумкин.

Мавзуга оид бошқа хабарлар