Янгиликлар

  • “Аделаида Юнайтед” ўз уйида яна мағлуб бўлди

  • Сана: 03.02.2012
  • Бугун Австралия А-лигасининг 20-тур учрашувлари бошланди.

    Ушбу турни “Аделаида Юнайтед” ва “Веллингтон Феникс” жамоалари ўртасидаги учрашув очиб берди. Аделаидада ўтган баҳсда майдон эгалари 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

    10-дақиқада Джайтнинг голидан сўнг Жон Космина шогирдлари ҳисобда олдинга олиб чиқиб олишганди. Бироқ биринчи бўлимнинг ўзидаёқ Галекович дарвозасини икки бор ишғол қилган меҳмонлар ғалабани илиб кетишди.

    Эътиборлиси, ушбу ўйинда узоқ вақт жароҳатини тиклаш билан банд бўлган “Аделаида” етакчилари – бразилиялик Касио ва украиналик Евгений Левченко иштирок этишди.

    “АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД” – “ВЕЛЛИНГТОН ФЕНИКС” 1:2 (1:2)
    Голлар: Джайт 10 (1:0), Бровн 14 (1:1), Дани Санчес 38 (1:2)
    “Аделаида Юнайтед” таркиби: 1.Галекович, 2.Малик, 3.Бугард, 6.Касио, 8.Левченко, 9.Ван Дийк, 10.Видошич (15.Меллинг 74), 11.Джайт, 14.Ватсон, 17.Рамсай (7.Каравелла 63), 18.Барбиеро

    Аввалга турда ҳам аделаидаликлар ўз мухлислари қаршисида мағлубият аламини тортиб кўришганди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар