Янгиликлар

  • “Аделаида” ўз уйида йирик ҳисобда мағлуб бўлди

  • Сана: 29.01.2012
  • “Бунёдкор”нинг Чемпионлар лигасидаги рақиби Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” клуби ўз майдонида мағлубият аламини тортиб кўрди.

    А-лиганинг 19-турида “Перт Глори” клубини қабул қилган Жон Космина шогирдлари рақибга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Таъкидлаш жоизки, аделаидаликлар сўнгги бор бундан беш тур аввал ғалаба нашидасини суришган эди.

    “АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД” – “ПЕРТ ГЛОРИ” 0:3 (0:2)
    Голлар: Смелз 14 (0:1), Макгарри 20 (0:2), Миллер 82 (0:3)
    “Аделаида Юнайтед” таркиби: 1.Галекович, 2.Малик, 3.Бугард, 5.Мюллен, 7.Каравелла (15.Меллинг 43), 9.Ван Дийк, 10.Видошич (13.Да Силва 81), 11.Джайт, 14.Ватсон (21.Усукар 73), 17.Рамсай, 18.Барбиеро

    Ушбу мағлубиятдан сўнг “Аделаида Юнайтед” аъзолари турнир жадвалининг 9-поғонасига тушиб кетишди. Сўнгги ўринда бораётган “Голд Кост Юнайтед” аъзолари ҳисобида 14 очко мавжуд. Бироқ улар “Аделаида”га нисбатан иккита кам ўйин ўтказишган.

Мавзуга оид бошқа хабарлар