Янгиликлар

  • “Бунёдкор” Россия чемпиони билан бир гуруҳда

  • Сана: 10.01.2012
  • 18-23 январь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган “Matchworld Cup 2012” турнирига қуръа ташланди.

    Унга кўра, “Бунёдкор” жой олган “А” гуруҳидан Россиянинг амалдаги чемпиони “Зенит”, Швецариянинг “Ксамакс” ҳамда Ироқ олимпия терма жамоалари ўрин олишган.

    Миллий терма жамоамиз иштирок этадиган “В” гуруҳни “Шахтёр” (Украина), “Ростов” (Россия) ва “Этуаль дю Саель” (Тунис) жамоалари ташкил этиб беришган.

    Ҳар бир жамоа гуруҳ босқичида иккитадан учрашув ўтказади. Яъни, биринчи учрашувларда ғалаба қозонган жамоалар гуруҳ ғолиби сифатида финалга йўлланма оладилар.

    Мусобақанинг тўлиқ тақвими ҳақида кейинги янгиликларимизда маълумот бериб ўтамиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар