Янгиликлар

  • Ван Дийк “Аделаида”ни мағлубиятдан қутқариб қолди

  • Сана: 08.01.2012
  • Австралия А-лигасининг 15-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

    “Бунёдкор”нинг Чемпионлар лигасидаги рақиби – “Аделаида Юнайтед” жамоаси ўз майдонида бошқа бир ОЧЛ иштирокчиси “Брисбен Роар” клубини қабул қилди.

    Учрашувнинг 60-дақиқасида меҳмонларнинг канадалик легионери Накажима-Фарран томонидан киритилган гол “Брисбен Роар” футболчиларига ғалаба келтираётганди. Бироқ 78-дақиқада “Аделаида”нинг голландиялик ҳужумчиси Сержио Ван Дийк пенальтидан ҳисобни тенглаштириб, ўз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

    “АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД” – “БРИСБЕН РОАР” 1:1 (0:0)
    Голлар: Накажима-Фарран 60 (0:1), Ван Дийк 78 пенальти (1:1)
    “Аделаида Юнайтед” таркиби: 1.Галекович, 3.Бугард, 5.Мюллен, 7.Каравелла, 9.Ван Дийк, 10.Видошич (17.Рамсай 58), 11.Джайт, 12.Голек, 14.Ватсон, 18.Барбиеро (15.Меллинг 76), 21.Усукар (2.Малик 69)

    15-тур якунларига кўра, аделаидаликлар 18 очко жамғаришган ҳолда турнир жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб туришибди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар